Нидерландия ҳукумати малайзиялик «Боинг»нинг MH17 рейсидаги ҳалокати бўйича тўпланган маълумотларни ошкор этишни рад этганлиги ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда «Eurointegration.com.ua» хабар беради.
Нидерландия хавфсизлик кенгашининг матбуот котиби Сара Ферной бир қатор ОАВ маълумотларига шарҳ берди.
«Биз якуний ҳисоботни октябрь ойида чоп этишни режалаштирдик. Ҳеч нарса ўзгармади. Биз ҳалокат сабаблари ҳақидаги хулосалар, самолёт учган йўналиш, шунингдек, йўловчилар рўйхатини чоп этамиз», — дейди Ферной.
Изоҳ (0)