Корея Халқ Демократик Республикаси ҳарбий хизматчилари машғулотлар вақтида Жанубий Корея президенти Пак Кин Хенинг сурати туширилган нишонни ўққа тутди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Шимолий Корея давлат телевидениеси томонидан намойиш этилган кадрларда сиёсатчиларнинг суратлари туширилган бешта нишон ўққа тутилганини кўриш мумкин. Тасвирлар тиниқ бўлмаса ҳам, улардан бирида Жанубий Корея президенти акс этгани айтилган.
Бошқа суратлардаги одамлар кимлиги аниқланмаган, бироқ улар Жанубий Корея сиёсий элитаси вакиллари эканлиги тахмин қилинган. Нишонлар ортида «Америкалик империалистларга ўлим» ёзуви бўлган. Жанубий Корея матбуоти Пхеньяннинг бу ҳаракатларини Сеулга қарши душманлик муносабатларини кучайтиришга қаратилган ташвиқот, деб баҳолаган.
Изоҳ (0)