Тошкент иккиламчи уй бозоридаги ўртача таклиф нархи май ойи якунларига кўра 1 квадрат метр учун 734 шартли бирликни ташкил этди. Бу ҳақда Credo Max Estimation баҳолаш ташкилотига таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.
Июнь билан таққослаганда (747 ш. б.) квартира нархлари 2 фоизга пасайди. Шу билан бирга, панель уйлардаги квартиралар ўртача нархи 703 ш. б. (июнда — 735, -2 %), ғишт уйлардаги — 777 ш. б. (792, -2 %)ни ташкил қилди.
Июль ойида Тошкентдаги 11 тумандан 7 тасида квартира нархлари пасайган, учтасида ошган, битта туманда нархлар ўзгаришсиз қолган.
Олмазор (708) ва Учтепа (705) туманларида нархлар энг кўп — 4 фоизга пасайган. Юнусобод туманида (749) 3 фоизга, Миробод (774), Чилонзор (760) ва Яккасарой (804) туманларида нархлар камроқ — 2 фоизга, Мирзо Улуғбек (747) туманида эса 1 фоизга пасайган. Бектемир (505), Сирғали (589) ва Шайхонтоҳур (840) туманларида нархлар 1 фоизга ошган, Яшнобод туманида (673) эса ўзгаришсиз қолган.
Изоҳ (0)