Наманган вилоятида «Арсенал» операцияси доирасида ўтказилган рейд чоғида кекса аёлдан Наган тизимли револьвери олиб қўйилди, деб хабар бермоқда «Новости Узбекистана».
«У қурол сифатида ҳеч қандай қийматга эга эмас, бироқ нодир нарса сифатида анча қийматли. Бу револвер Туладаги император қурол заводида 100 йилдан ошиқ муддат олдин ишлаб чиқарилган. Қурол занглаган ва ишлатишга яроқсиз бўлса-да, уни сақлагани учун аёл жавоб беришига тўғри келади», — деди патруль-пост хизмати ва жамоатчилик тартибини сақлаш бошқармаси катта инспектори, лейтенант Мирсаид Норматов.
Шунингдек, 1938 йилда туғилган, саккиз фарзанднинг онаси бўлган аёл ҳам сандиқда ҳужжатларсиз ов қуролини сақлагани аниқланган. Аёл қуролни нега сақлаганини изоҳлаб беролмаган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-банди бўйича жиноят иши қўзғатилган ва энг кам иш ҳақининг 50 баравари миқдорида жарима тўлаши ёки олти йиллик ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилга озодликдан маҳрум этиш жазоларидан бирига маҳкум этилиши мумкин.
Мирсаид Норматовнинг сўзларига кўра, йил бошидан буён 37 киши ихтиёрий равишда ноқонуний сақланган қуролларини топширган.
Изоҳ (0)