Хитой шарқида юзага келган «Соуделор» тўфони натижасида 26 киши қурбон бўлди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Бундан ташқари яна етти киши бедарак йўқолган. Фуцзянь вилоятида 514 мингга яқин аҳоли эвакуация қилинди. Етти мингга яқин уйлар вайрон бўлди, 112 минг гектар майдондаги экинлар йўқ қилинди.
Дастлабки маълумотларга қараганда, тўфон натижасида мамлакатга 1,5 миллиард долларлик иқтисодий зарар етган.
Изоҳ (0)