Туркиянинг Мардин вилоятида ўтган кеча Курдистон ишчи партияси жангарилари ҳукумат қароргоҳининг ҳудудий биносини қўриқлаётган полициячиларга ҳужум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Маҳаллий телевидениенинг маълум қилишича, икки полициячи яраланган, улардан бири оғир аҳволда.
Террорчилар бинони ва полициячиларни ўққа тутишда қўл гранаталари ва автоматик қуроллардан фойдаланди. Уларга нисбатан жавоб ҳужумига ўтилганда, босқинчилар яширинишга муваффақ бўлди. Шундан сўнг, ҳудудга махсус топшириқли бўлинма жалб этилди. Улар жангариларни топиш учун кварталларни беркитиб қўйди. Туманлардан бирида юзага келган янги отишма оқибатида Курдистон ишчи партиясининг икки аъзоси отиб ўлдирилди.
Худди шу вилоятда жангарилар Нусайбин уездидаги жандармерия бўлинмасига ҳужум қилди. Отишма 40 дақиқа давом этди. Террорчилар ўрмон ҳудудига яширинишга мажбур бўлди.
Изоҳ (0)