Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри прокуратураси ОАВ хабарига кўра ўз валютасини чиқаришни бошлаган казаклар жамоаси фаолиятини текширади. Бу ҳақда муассаса расмий сайтида маълум қилинган.
Текширув учун маҳаллий «Фонтанка» интернет-газетасида 10 август куни берилган казакларнинг «Ирбис» православ иттифоқи бир ҳафтадан буён ўз валюта тизими билан яшаётгани ҳақидаги хабар сабаб бўлган.
Қайд этилишича, қиймати 1 грош (эквиваленти 100 рубль), 1 алтин (1000 рубль) ва 1 башля (10 минг рубль) га тенг икки миллиондан ортиқ банкнота чиқарилган. Купюраларда иттифоққа раҳбарлик қилувчи атаман Андрей Поляков ва Россия президенти Владимир Путиннинг суратлари туширилган.
Прокуратура ушбу ҳудудда валюта чиқарилишининг қонунийлигини текширади. Поляковнинг сўзларига кўра, ушбу банкноталар кўпроқ векселни эслатиб, фақат жамоа ичидаги ўзаро тўловлар учун ишлатилади. Россия Марказий банки эса мамлакат ҳудудида бошқа пуллар жорий этилишини ноқонуний деб атаган.
Изоҳ (0)