Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Россия Федерацияси элчихонасини Александр Пушкин ҳайкалининг марказий майдонлардан бирига кўчирилиши ҳақида хабардор қилди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар беради.
10 август, душанба куни Александр Пушкин ҳайкали Рус миллий маданий маркази илтимосига кўра бошқа жойга кўчирилаётганлиги маълум бўлди.
Ўзбекистон Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Азамат Тўхтаевнинг сўзларига кўра, ҳайкал собиқ Театр майдони, Бобур ва Шота Руставели кўчалари чорраҳасидаги хиёбон марказига жойлаштирилади.
Изоҳ (0)