Канадалик 26 ёшли Спенсер Сибрук спортнинг слеклайн тури бўйича жаҳон рекордини ўрнатди, деб хабар бермоқда «Сегодня.ua».
У Сквомиш тоғининг икки чўққиси орасида, 290 метр баландликда ўрнатилган 64 метрлик арқон устидан ҳеч қандай таянчсиз юриб ўтди.
https://www.youtube.com/watch?v=EzrI8BeOw_0
Слеклайн — тез ривожланиб бораётган спорт тури бўлиб, иккита объект орасида тортилган махсус нейлон ёки полиэстр арқон устидан юриб ўтишни кўзда тутади.
Изоҳ (0)