2015 йил 6 август куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа давлат ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг адлия органларида стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи имзоланди. Бу ҳақда «Xushnudbek.uz» хабар беради.
Мазкур буйруқ асосида тасдиқланган Низом давлат ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг адлия органларида стажировка ўташ тартибини белгилайди.
Унга кўра, эндиликда юридик хизмат ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахс адлия органларида стажировка ўтайди.Ташкилот раҳбари юридик хизмат ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахсни стажировкадан ўтказишни сўраб у лавозимга тайинлаган кундан эътиборан ўн кун ичида тегишли адлия органига мурожаат этиши лозим.
Адлия органи мурожаат келиб тушгандан сўнг уни кўриб чиқиб, икки ой ичида стажировка ўташни ташкил қилиши ва уни ўташ бўйича аниқ муддатни кўрсатган ҳолда ташкилот раҳбарини стажировка бошланишидан камида бир ҳафта олдин ёзма равишда хабардор қилиши керак.
Стажировка ўташ муддати икки ҳафтани ташкил этади.
Изоҳ (0)