Coca-Cola компанияси ортиқча вазнга қарши курашиш бўйича лойиҳалар билан шуғулланувчи Global Energy Balance Network тадқиқот ташкилотининг ҳомийси эканлиги аниқланди, деб хабар бермоқда Meduza.
Қайд этилишича, ташкилотнинг видеороликларидан бирида фастфуд ва шакарли ичимликларнинг зарари тўғрисидаги фикрлар аслида фактлар билан исботланмагани, машқлар ва фаол ҳаёт тарзи соғлиққа парҳездан кўра фойдалироқ эканлиги айтилади.
The New York Times маълумотига кўра, Coca-Cola ташкилотга жами 1,5 миллион доллар хайрия қилган. GEBN сайти ширин газланган ичимликлар ишлаб чиқарувчи компания штаб-квартирасининг манзилида рўйхатдан ўтказилган. Ташкилотнинг роликларида бир неча марта Coca-Cola логотиплари кўрсатилган.
Изоҳ (0)