Япониялик муҳандис Кунаико Сайто ҳажми планшетникича келадиган шахсий транспорт воситасини ишлаб чиқди, деб хабар бермоқда Reuters. Ихтирочининг сўзларига кўра, бу «сумкадаги илк машина»дир.
WalkCar қурилмасининг ташқи кўриниши скейтбордни эслатади. Cocoa Motors дастурчилар жамоаси аъзоси томонидан ишлаб чиқилган қурилма литийли батареяларда ишлайди ва турига қараб вазни 2—3 килограммни ташкил этади. Қурилманинг алюминий таянчи 120 килограммгача юкини кўтара олади.
https://www.youtube.com/watch?feature=player_embedded&в=-МС0w7ҳ1РҲк
Сайтонинг сўзларига кўра, унинг ихтиросидан одамлар нафақат ўзлари ҳаракатланиши учун, балки юк ташиш учун ҳам фойдаланиши мумкин. Ҳозирча унинг энг юқори тезлиги 10 км/соатни ташкил этади. Уч соат қувват олганидан кейин қурилма 12 километргача юра олади. WalkCar автоматик тарзда ишлайди: одам унинг устига чиқиши билан ҳаракатни бошлайди, тушиши билан тўхтайди. Уни бошқариш учун у ёки бу томонга бурилиш кифоя.
Қурилмани яратиш учун Kickstarter краудфандинг платформаси орқали маблағ йиғилган. Янги ихтирога жорий йилнинг кузидан бошлаб буюртма бериш мумкин, 2016 йил баҳоридан уни етказиб бериш бошланади. Қурилма нархи 800 долларга яқин бўлиши айтилган.
Изоҳ (0)