Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 12 июндаги қарори билан Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги янги низом тасдиқланди, деб хабар бермоқда «Norma.uz».
Аввалгидек, хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда хорижий валютада йиғимлар ундирилади. Йиғимлар нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда тўланади. Йиғимларни ундириш учун тегишли божхона постида ваколатли банк томонидан хорижий валютада тўловларини қабул қилувчи банк кассаси ташкил қилинади.
Аввалги таҳрирдан фарқли равишда, янги низомда махсус кассаларнинг зарур техника, муҳр штамп ва бланклар билан таъминланиши бўйича талаблар белгилаб қўйилди. Шунингдек, кассир мижозлар томонидан тақдим этилган хорижий валютанинг ҳақиқийлиги ва тўловга яроқлилигини техник воситалар ёрдамида текшириши шартлиги белгиланди.
Изоҳ (0)