Robinson вертолёти билан тўқнашиб кетган Cessna гидросамолёти Истра сув омборидан чиқариб олинди, деб хабар беради «Vesti.ru».
Авиаҳалокат 8 август куни содир бўлди. Ҳар иккала ҳаво кемаси тўқнашувдан сўнг сувга қулади. Вертолёт 9 август куни сувдан чиқариб олинди. Саккиз киши фавқулодда ҳолат қурбони бўлди, уларнинг шахси аниқланди. Ҳалокат қурбонларидан бири Биринчи канал продюсери, 26 ёшли Елизавета Ҳакимова эканлиги маълум бўлди.
Қидирув ишлари давом этмоқда. Учувчилардан бирининг хатоси фожиага сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)