Ҳиндистон шимолидаги Химачал-Прадеш штатида кучли ёмғирлар келтириб чиқарган сув тошқинлари ва ўпирилишлар оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди, ўнга яқин одам дом-дараксиз йўқолган. Бу ҳақда қутқарув ишларини олиб бораётган мамлакат табиий офатларга қарши кураш кучлари маълумотларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Тошқинлар туфайли 3 минг атрофидаги оила уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди. Элликка яқин бино ва юзлаб гектар экин майдони, Манали—Киратпур миллий шоссесининг айрим қисмлари бузилган ва сув остида қолган. Маҳаллий маъмурлар ҳисоб-китобига кўра, кўрилган зарар миқдори 600 минг доллардан ошди.
Изоҳ (0)