Ҳиндистон шарқидаги Жаркханд штатида жойлашган Байдянатх ибодатхонасига киришда рўй берган тиқилинч оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса 10 август, душанба куни эрта тонгда, ибодатхона деворлари атрофида 150 мингдан ортиқ зиёратчи тўпланган пайтда рўй берди. Ибодатхона эшиги очилганда ичкарига тезроқ киришга интилган бир неча минг кишидан иборат оломон навбат кутиб ухлаб ётганларни топтаб ўтган.
Маҳаллий полиция вакили маълумотларига кўра, юзага келган тиқилинч оқибатида камида 10 киши ҳаётдан кўз юмди, йигирмага яқин зиёратчи жароҳатланган.
Изоҳ (0)