Рига туман суди Латвия темир йўлларининг собиқ президенти Угис Магонисни ҳибсга олди, деб хабар беради «Lsm.lv».
8 август куни Угисни ушлаб туриш муддатининг тугаши муносабати билан суд уни гаров эвазига қўйиб юборишни рад этди.
Diena нашрининг маълум қилишича, Магонис 500 минг евро миқдорида пора олганликда гумон қилинмоқда. Бу пуллар эвазига у гўёки Skinest компанияси билан тўртта ишлатилган локомотивни сотиб олиш юзасидан шартнома тузган.
Магонис 6 август куни Коррупцияга қарши курашиш бюроси томонидан қўлга олиниб, 7 август куни лавозимидан озод этилган эди.
Изоҳ (0)