Бирлашган Араб Амирликларининг уч нафар ҳарбий хизматчиси Яманда Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси томонидан ўтказилаётган ҳарбий операция чоғида ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Бу ҳақда маълум қилган БАА ахборот агентлиги аскарларнинг ҳалокати қандай шароитларда содир бўлгани ҳақида ахборот бермаган.
Эслатиб ўтамиз, Яманда ҳукумат ва исёнчи хусийлар ўртасидаги можаро туфайли президент мамлакатни тарк этгач, март ойи охиридан Саудия Арабистони бошчилигида Баҳрайн, Қатар, Қувайт ва БАА қуролли кучлари коалицияси ҳарбий операция бошлади. Шунингдек, коалицияга Миср, Иордания, Марокаш ва Судан ҳам қўшилган.
Изоҳ (0)