Мали махсус хизматлари террорчилар томонидан гаровга олинган меҳмонхонадаги чет эл фуқароларини қутқарди. «Echo.msk.ru»нинг ёзишича, мазкур террорчилик ҳужуми ким томонидан ташкиллаштирилгани ҳозирча номаълум.
Махсус операция давомида икки террорчи йўқ қилингани айтилмоқда. Шунингдек, тўқнашувлар вақтида беш нафар ҳарбий хизматчи ҳамда БМТ миссияси ходими ҳам ҳалок бўлган.
Британия матбуоти маълумотларига кўра, жами ҳалок бўлганлар сони 13 кишини ташкил этади.