Перуда мамлакат бош вазири Педро Катерианонинг вертолёти яқинига югуриб келган 20 ёшли талаба қиз ҳалок бўлди, деб хабар беради «Gazeta.ru».
Лино Сапата Фейхо акасининг ноқонуний қамоққа олинганлиги ҳақидаги хатни Катерианога бериш учун вертолёт яқинига отилиб чиқди.
Вертолёт парраги унинг бошини узиб юборди. Юз берган ҳодисадан сўнг, бош вазир иш юзасидан сафарини тўхтатди. Ҳукумат ҳодиса юзасидан суриштирув олиб боришга ва юз берган воқеа учун жавобгар, вазирни қўриқловчи ходимларни жазолашга ваъда берди.
Изоҳ (0)