Америкалик машҳур актриса Женнифер Энистон ва актёр Жастин Теру никоҳдан ўтди, деб хабар беради «ТАСС» CNN’га таяниб.
Никоҳ маросими уларнинг Лос-Анжелесдаги уйида 6 август, чоршанба куни бўлиб ўтди.
Манбаларда қайд этилишича, улар Терунинг туғилган кунини нишонлаш учун меҳмонларни таклиф қилган. Шундан сўнг йиғилган меҳмонлар туғилган кун ўрнига тўй бўлишидан хабар топган.
Теру ва Энистон 2011 йилнинг баҳоридан учраша бошлаган.
Изоҳ (0)