Корея Республикасининг Бирлашиш масалалари вазирлиги расмий вакили Чон Юн Хи КХДРнинг янги вақтга ўтиш режаси ҳар куни Жанубий ва Шимолий Корея чегарасини кесиб ўтувчи Кесон саноат мажмуаси ходимлари учун қийинчиликлар туғдиришини маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Қийинчиликлар Кесон саноат мажмуасининг фаолияти билан боғлиқ икки томонлама алмашинув соҳаларида, айниқса, логистика соҳасида юзага келади. Узоқ муддатли истиқболда эса бу Корея интеграциясига, бирлашув жараёнига, Жануб ва Шимолнинг бирлигини тиклаш ҳаракатларига салбий таъсир қилиши мумкин», — деди Чон Юн Хи.
Унинг сўзларига кўра, бир пайтлар Жанубий Корея ҳам Японияникидан фарқ қилувчи вақтга ўтишни режалаштирилган, бироқ қатор салбий жиҳатлари борлиги боис, ушбу ғоядан воз кечилган. «Корея Республикасининг вақт минтақасини танлаши мустамлака даври тарихи билан эмас, балки амалий эҳтиёжлар билан, жумладан, электр энергиясини тежаш зарурати билан боғлиқ», — деди у.
Изоҳ (0)