Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Спорт» телеканали Европа Чемпионлар лигасининг 2015—2016 йилги мавсуми ўйинларини трансляция қилиш имкониятларини изламоқда. Бу ҳақда «Дарё»га телеканалнинг халқаро алоқалар бўлимида маълум қилинди.
Қайд этилишича, бу юзасидан ҳалигача келишувга эришилмаган, ҳозирча трансляция ҳуқуқи қўлга киритилмаган. Музокаралар ижобий якун топса, бу ҳақда «Дарё» орқали билиб олишингиз мумкин бўлади.
Ўзбекистонда хусусий компаниялар томонидан ретрансляция қилинадиган Россиянинг «НТВ Плюс» канали матбуот хизмати билан боғланганимизда, телеканал томонидан Европа Чемпионлар лигасини трансляция қилиш ҳуқуқи бўйича ўтказилаётган музокаралар ҳозирда якуний босқичга киргани маълум қилинди.
Европа Чемпионлар лигасини трансляция қилиш ҳуқуқини МДҲ мамлакатлари ичида ҳозирча фақат Украинада Media Group Ukraine компанияси, шунингдек, Туркияда TRT телеканали ва Turk Telekom компанияси қўлга киритган.
Изоҳ (0)