Жазоирда янги келин-куёв тўйнинг эртаси куни муносабатларини суд орқали аниқлаштира бошлади, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Келинни пардозсиз таний олмаган куёв судга даъво аризаси билан чиқди. У маънавий зарарни қоплаш учун келиндан 20 минг доллар ундиришни талаб қилди. Йигит қизни фирибгарликда айблади.
Маълум бўлишича, куёв тўйгача келинни пардозсиз кўрмаган. Тўйнинг эртаси куни уни кўриб, таний олмаган. «Дастлаб мен уни уйимга кириб олган ўғри, деб ўйлабман. Никоҳимизга қадар, у жуда чиройли ва жозибадор кўринган эди», — дейди ҳайратда қолган даъвогар.
Суд даъвони кўриб чиқиш учун қабул қилди.
Изоҳ (0)