«Арсенал» клуби сармоядорларидан бири бўлган миллиардер Алишер Усмонов жамоанинг 2015—2016 йилги мавсумда нуфузли мусобақалар ғолиблиги учун курашиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди, деб хабар бермоқда «Arena.uz».
«Агар футболчиларда жиддий жароҳатлар кузатилмаса жамоа ‘Челси’, ‘Манчестер Юнайтед’ ва ‘Манчестер Сити’ билан рақобат қила олади. Менимча чемпионат ғолиблиги учун кураш мана шу тўртта жамоа ўртасида кечади.
Битта позицияни ҳисобга олмаса, Арсен Венгер ҳозирги таркиб билан Чемпионлар Лигаси ғолиблиги учун ҳам кураша олади», — деди Усмонов.
Изоҳ (0)