Саудия Арабистонида MERS коронавирусидан тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, ўлим ҳолатлари пойтахт Ар-Риёдда қайд этилган. Вафот этганларнинг уч нафари Саудия Арабистони фуқароси бўлган.
Шунингдек, Саудия Арабистони пойтахтида учта, мамлакат жануби-ғарбидаги Нажран шаҳрида битта коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди.
Изоҳ (0)