Ҳиндистонда икки поезднинг рельслардан чиқиб кетиши натижасида ҳалок бўлганлар сони 30 нафарга етди, деб хабар беради «РИА Новости».
Ҳодиса 4 август, сешанба куни Ҳиндистоннинг Мадхья-Прадеш штатида содир бўлди. Охирги маълумотларга қараганда, Kamayani Express поездининг 12 та вагони ва Janata Express поездининг олтита вагони деярли бир пайтда рельслардан чиқиб кетган.
Маълумотларга кўра, поездлар Мачак дарёси сувининг тез кўтарилиши натижасида рельсдан чиқиб кетган.
Ҳозирга қадар 300 дан ортиқ киши қутқарилди.
Изоҳ (0)