Американинг Forbes журнали рейтингига кўра, «Қасоскорлар» юлдузи Роберт Дауни энг кўп ҳақ олувчи актёр сифатида қайд этилди. Унинг даромади ўтган йилнинг июнь ойидан 2015 йилнинг 1 июнига қадар 80 миллион долларни ташкил этди.
Рўйхатнинг иккинчи ўрнини гонконглик актёр Жеки Чан эгаллади. Унинг даромади 50 миллион долларга баҳоланди.
Учинчи ўринда 47 миллион доллар даромади билан Вин Дизель, тўртинчи ўринда – Брэдли Купер (41,5 миллион), бешинчи ўринда – Адам Сендлер (41 миллион), олтинчи ўринда – Том Круз (40 миллион) қайд этилди.
Еттинчи ўринни Болливуд актёрлари Амитабх Баччан ва Салмон Хон (33,5 миллион) бўлишиб олди, тўққизинчи ўринни ҳам ҳинд актёри Акшай Кумар (32,5 миллион) эгаллади. 32 миллион доллар даромади билан Марк Уолберг ўнинчи ўриндан жой олди.
Изоҳ (0)