Америкалик муҳандис Хантер Скотт Twitter’да турли мукофотлар ўйналадиган танловларда автоматик равишда қатнашадиган бот ишлаб чиқди, деб хабар бермоқда Meduza.
Одатда бундай ўйинлар ретвит қилишни, баъзида эса муаллифга обуна бўлишни талаб қилади. Шу сабабли бот «ретвит қил ва ғолиб бўл» қабилидаги гапларни излашга йўналтирилган, дастурчи ботни ҳаддан ташқари кўп обуна бўлгани учун блоклаш эҳтимолига қарши курашишига тўғри келган.
Тўққиз ой ичида Скоттнинг ботлари 165 мингта танловда қатнашган ва улардан тахминан 1000 тасида ғолиб бўлган. Совринларнинг катта қисми турли логотиплар ва аватар расмлари бўлган. Яна бир гуруҳ мукофотлар — концертлар ва бошқа тадбирларга чиптлар бўлиб, уларнинг кўпчилиги бошқа мамлакатларда ўтказилган. Шунингдек, ботлар турли компьютер ўйинлари учун рақамли валюта ва ўнлаб кодларни ютган.
Скотт ушбу ўйинларда ютган энг қимматли соврин Нью-Йоркдаги мода ҳафталигига чипта бўлган. Бундай чиптанинг бозордаги нархи 4000 доллар туриши айтилган. У тадбирларда қатнашиш имкони бўлмагани учун аксарият совринлардан воз кечган. Олган мукофотларининг ҳар бири учун эса солиқ тўлаган.
Изоҳ (0)