Японияда жазирамадан ҳафта давомида 25 киши ҳалок бўлди, 11,67 минг киши касалхонага жойлаштирилди. Ўтган уч ҳафта мобайнида жами 300 дан ортиқ киши жиддий қуёш уриши оқибатида узоқ муддатга касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда «ТАСС» мамлакатнинг ёнғин бошқармаси маълумотига таяниб хабар беради.
Касалхонага ётқизилганларнинг ярмидан ортиғини 65 ёшдан катта кишилар ташкил қилади.
Мамлакатнинг баъзи ҳудудларида ҳаво ҳарорати 39 даражагача етмоқда. Шифокорлар бундай шароитда кўпроқ сояда бўлиш ва салқин ичимликлар ичишни тавсия қилмоқда.
Изоҳ (0)