Тожикистонлик чегарачилар тўртта махсус операция чоғида Афғонистондан Россия ва МДҲ давлатларига наркотик ва қурол-яроғ олиб ўтишга уринган йирик жиноий гуруҳни зарарсизлантирди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарига кўра, сўнгги уч сутка ичида тахминий сони 15 нафар бўлган афғонистонлик контрабандачилардан иборат тўртта гуруҳнинг Ҳамадон ва Панж чегара отрядларининг юриш мураккаб бўлган участкаларидан ўтишга уринишининг олди олинган.
Отишма чоғида беш нафар контрабандачи ўлдирилган, 300 килограммдан ортиқ гашиш моддаси олиб қўйилган. Ҳарбий хизматчилар орасида йўқотишлар бўлмагани айтилган.
Изоҳ (0)