Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитес жамоа ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл ва ҳужумчи Карим Бенземалар сотилмаслигини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
«Мен миш-мишларни муҳокама қилмоқчи эмасман. Бизнинг муносабатларимиз жуда яхши. Бэйл янги мавсумни ажойиб тарзда ўтказишига ишончим комил. Гарет биз учун жуда муҳим футболчи.
Бензема ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Мен унинг ўйинидан тўлиқ қониқиш ҳосил қиляпман. Де Хеа? Мен матбуот анжуманида кўп такрорладим. Қўл остимда ўйнамаётган футболчилар ҳақида гапиришни истамайман. Бизда уч нафар ажойиб дарвозабон бор. Улар ҳақида гапиришим мумкин», — деди Бенитес.
Изоҳ (0)