Murad Buildings ташаббуси билан Тошкентдаги олий ўқув юртларининг 20 нафар энг яхши ўқитувчилари 28 июль куни Whyndham Tashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтган Игорь Манннинг семинарида бепул қатнашиш имкониятини қўлга киритди.
Ўзбекистон бозорида энг тез ривожланаётган девелоперлик компанияларидан бири бўлган Murad Buildings учун бу ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш ва таълим сифатини оширишга салмоқли ҳисса қўшиш учун яна бир имконият бўлди.
Бизнес-семинарга ташриф буюрган ўқитувчилар нафақат назарий асосларни тасдиқлаб олди, балки Игорь Манннинг шахсий тажрибасидан катта ҳажмдаги амалий мисоллар билан танишиш имконига ҳам эга бўлди. Эътиборингизга семинар иштирокчиларининг ижобий фикрларидан бир нечтасини тақдим этамиз:
Содиқова Ирода Анваровна, Ўзбекистон Миллий университети «Минтақавий иқтисодиёт ва менежмент» кафедраси доценти: «Семинар жуда фойдали бўлди ва катта ҳажмдаги реал бизнес-кейсларни қамраб олди. Ушбу тадбирда қатнашиш имкониятини тақдим этгани учун Murad Buildings раҳбариятидан жуда миннатдорман. Бундай семинарлар ҳеч қачон изсиз кетмайди ва ҳам ўқитувчилар таркибининг малакаси, ҳам умуман талабаларни тайёрлаш даражаси ошишига улкан ҳисса қўшади».
Чўллиев Тўлқин Меҳмонқулович, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети «Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар» кафедраси ўқитувчиси: «Ҳаммаси оддий ва зўр ўтди. Тўғриси, маълумот жуда кўп бўлди. Бироқ мен профессионал жиҳатдан янада ўсиш ва шахсий ривожланиш учун улкан энергия заряди ва кучли туртки олдим».
Хаирова Динара Римовна, Тошкент архитектура ва қурилиш институти «Иқтисодий фанлар» кафедраси доценти: «Мен ва ҳамкасбларим Игорь Манннинг бизнес-семинарида иштирок этиш имконияти берилганидан ғоят мамнунмиз. У биз учун жуда фойдали бўлди, чунки назарий билимларни амалда қўллаш бўйича катта ҳажмдаги мисоллар кўрсатилди. Тадбир муҳитини алоҳида эътироф этиш лозим. У бир томондан ишбилармонларга жуда хос, бошқа тарафдан эркин ва ўта қулай бўлди. Биз бизнес-семинар ташкилотчиларига улкан миннатдорчилик билдирамиз, ўз касбий тажрибамизни бойитиш имконини тақдим этган ҳомий — Murad Buildings компаниясига эса икки карра миннатдорчилик изҳор этамиз».
Россиялик таниқли амалиётчи тренернинг семинарига ташриф буюрган ўқитувчилар таркиби Murad Buildings компаниясига улкан миннатдорчилик изҳор қилиб, билдирилган ишончни оқлаш ҳамда олинган билимларни маркетинг ва менежмент бўйича бўлажак мутахассисларга етказишга тайёрлигини билдирди.
Компания ҳақида
Murad Buildings Ўзбекистонда кўчмас мулк қурилиши билан шуғулланувчи мамлакат бозорида 15 йиллик тажрибага эга девелоперлик компаниясидир. Фаолиятининг асосий тури кўп қаватли уйлар ва уларнинг ёнидаги ижтимоий инфратузилмани ўз ичига олувчи турар жой лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобланади. Турар жой мажмуалари индивидуал меъморчилик концепциялари асосида қурилади ва турли даромад даражасига эга кенг аҳоли вакилларига мўлжалланган.
Қурилишга меҳр ва муҳаббат қўйган ёш ва ғайратли профессионаллардан иборат янги менежмент жамоаси шакллантирилгач, компания қатъият ва ғурур билан бозор талабларига жавоб берувчи янги лойиҳаларни ривожлантиришда давом этмоқда. Murad Buildings янгиликлари билан компаниянинг Facebook’даги саҳифаси орқали танишиб бориш мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)