Баҳодиржон Эргашев Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Жаҳон» ахборот агентлиги директорининг янги ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».
Бунгача у ТИВнинг Европа мамлакатлари ва НАТО билан ҳамкорлик бошқармасида ишлаган, Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби бўлган.
«Жаҳон» ахборот агентлиги директори ўринбосари лавозимини 2011 йилдан шу пайтгача Эшнор Жабборов эгаллаб келаётган эди.
Изоҳ (0)