Британияликлар янги жойга кўчиб ўтишда ўзларининг вафот этган қариндошларини ҳам олиб кетмоқда, деб хабар беради «Zakon.kz». Британия Адлия вазирлигининг маълум қилишича, уларга бир ҳафта давомида бошқа жойга кўчиш муносабати билан қариндошининг жасадини эксгумация қилиш ҳақида 25 тагача илтимос келиб тушади.
Кўпчилик мансабдорларни баъзи юртдошлари учун марҳум қариндошини ярим йилда бир марта йўқлашдан кўра, унинг жасадини ковлаб олиш осонроқ эканлиги ҳайратга солди.
Таъкидланишича, ҳукумат вакиллари бунга ҳеч қандай қаршилик билдирмаган. Бироқ британияликларнинг ушбу ҳаракатлари Англикан черковининг танқидига учради.
«Кўпчилик фуқароларнинг яқинлари жасади билан бошқа бурчакка кўчириб қўйиш мумкин бўлган мебель каби муносабатда бўлиши бизни ғазаблантирмоқда»,— дейди черков вакиллари.
Изоҳ (0)