Хитойдаги савдо марказларидан бирида фаррошнинг оёқлари остида эскалатор поли ёрилиб, уни механизм ичкарисига тортиб кетишига бир баҳя қолди, деб хабар бермоқда «Today.kz».
Эркак йиқилмасликни уддалаган. Ўз вақтида етиб келган қутқарувчилар уни қутқариб қолган, бироқ механизм орасида қисилиб қолиш туфайли орттирилган жиддий жароҳатлар оқибатида шифокорлар унинг оёғини кесишига тўғри келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойдаги бошқа бир савдо марказида 30 ёшли аёлнинг оёғи остида эскалатор поли ёрилиб кетгани, аёл қўлидаги ўғлини қутқариб, ўзи механизм ичига кириб кетгани ва ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)