АҚШ президенти Барака Обама америкалик ҳарбийлар томонидан тайёрланган исёнчиларнинг бўлинмаларига Сурия ҳукумати ёки бошқа гуруҳлар томонидан ҳужум қилинган тақдирда АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари уларнинг позицияларига авиазарбалар беришига рухсат этди, деб хабар бермоқда The Wall Street Journal.
Ушбу қарор АҚШ Қуролли кучлари Сурия можаросида ўз иттифоқчиларини қўллаб-қувватлаш учун қандай рол ўйнаши лозимлиги тўғрисида бир ой давом этган мунозаралардан кейин қабул қилинган.
Экспертлар Пентагон томонидан тайёрланган исёнчиларни ҳимоя қилиш ғояси АҚШ ҳарбийларининг Сурия президенти Башар Асад кучлари билан илк марта очиқ можарода тўқнаш келишига олиб келиши мумкинлигидан хавотир билдирган.
Изоҳ (0)