Кучли жала натижасида юзага келган сув тошқини ва кўчкилар оқибатида Ҳиндистоннинг тўртта штатида 150 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, ўн нафардан ортиғи бедарак йўқолган. Бу ҳақда «ТАСС» мамлакат ички ишлар вазири Ражнатх Сингх маълумоти асосида хабар беради.
«Ҳиндистоннинг Гужарот, Ғарбий Бенгалия, Рожастон ва Манипур штатларида охирги беш кун ичида сув тошқини натижасида 150 дан ортиқ киши ҳалок бўлди», — дейди у.
Маълум бўлишича, табиий офат натижасида Гужарот штатига энг кўп зарар етган. У ерда 53 киши қурбон бўлган. Ушбу ҳудуднинг 14 та округида 4 миллиондан ортиқ киши жабрланган.
Ғарбий Бенгалияда эса 48 киши ҳалок бўлган, 2,2 миллиондан ортиқ киши бошпанасиз қолган. Уйсизларга ёрдам тариқасида хавфсиз ҳудудларда 1537 та вақтинчалик чодир шаҳарча ва 204 та тиббий лагерь қурилган. Бундан ташқари Манипур штатида камида 20 киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)