Руминия жануби-шарқидаги Брэила уездида тижорат компаниясига қарашли АН-2 самолёти ҳалокати оқибатида бортда бўлган икки учувчидан бири ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Самолёт Стэнкуца қишлоғи яқинидаги далага қулаган. Қутқарувчилар ва шифокорлар етиб келгунча учувчилар мустақил равишда самолётдан чиқишни уддалаган. Улар уезд шифохонасининг тез ёрдам бўлимига олиб борилган, кейинроқ улардан бири тиббиёт вертолётида Бухарестга олиб кетилган. Бироқ 59 ёшли учувчи юрак хуружидан ҳалок бўлган.
Иккинчи учувчи Брэиладаги шифохонада қолмоқда, унинг ҳаёти хавфдан ҳоли. Ҳодиса юзасидан текширув бошланган. Полиция маълумотига кўра, 1980 йилда чиқарилган самолёт маҳаллий фирма томонидан ижарага олинган ва техник ҳолати яхши бўлган. Ҳалок бўлган учувчининг ҳисобида 6 минг соатдан ортиқ парвоз бўлган.
Изоҳ (0)