Бангладешда тупроқ ортилган икки траулер чўкиб кетиши оқибатида 32 киши бедарак йўқолди, деб хабар бермоқда «Коммерсант».
Иккала кема бортида жами 58 киши бўлган. Маҳаллий полиция 26 киши қирғоққа сузиб чиққанини, 32 киши бедарак йўқолганини маълум қилган.
Қайд этилишича, ҳодиса 1 августда, кундузи содир бўлган. Ҳозирда қидирув−қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)