«Nur.kz» нашри турли мамлакатларнинг амалдаги ва собиқ давлат раҳбарлари оналари фотосуратларини тўплади.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг онаси — Алжан (1910-1977)
У ҳозирги Жамбул вилояти ҳудудидаги Касик овулида туғилган. 1934 йили Қозоғистоннинг бўлажак президенти отаси — Абишга турмушга чиққан. Оилавий ҳаётнинг дастлабки олти йили давомида улар фарзанд кўра олмаган, шу сабабли ҳам узоқ кутилган вориснинг туғилиши катта қувонч билан кутиб олинган ва эр-хотиннинг ўзаро муҳаббатини, ишончи ва сабр-тоқати учун мукофот сифатида қабул қилинган.Беларусь президенти Александр Лукашенконинг онаси — Екатерина Лукашенко (1924—2015)
Екатерина Лукашенко жуда эрта меҳнатга киришган. 1944—1949 йилларда темирйўлда, кейинчалик қурилишда ва зиғир заводида ишлаган. Сўнг 1957 йилдан 1979 йилга қадар Александрия шаҳрида сут соғувчи сифатида меҳнат қилган.Россия президенти Владимир Путиннинг онаси — Мария Шеломова (1911—1998)
Твердаги қишлоқда, деҳқон оиласида туғилган. Заводда ишлаган, Ленинград қамалидан омон қолган. «Ленинград мудофааси учун» медали билан тақдирланган.АҚШнинг 44-президенти Барак Обаманинг онаси — Энн Данхем (1942—1995)
Асли канзаслик Энн биринчи эри, Гавайи университетининг кениялик талабаси катта Барак Обамани рус тили машғулотларида учратиб қолган. 1961 йил 4 август куни уларнинг ўғли — Барак Ҳусайн Обама туғилган. 1964 йил январида Данхем ажралиш учун ариза берган. Катта Обама кейинчалик АҚШ президентига айланган ўғлини фақат бир марта — 1971 йили кўргани келган. Энн Данхем 1995 йил 7 ноябрида саратондан вафот этган.АҚШнинг 43-президенти Жорж Бушнинг онаси — Барбара Буш (1925)
У бўлажак эри — катта Жорж Буш билан 16 ёшида танишган, 1945 йили эса унга турмушга чиққан. Уруш тугаганидан сўнг, улар Мидлендга кўчиб ўтган; олти фарзанд кўрган — болаларнинг тўнғичи кичик Жорж Буш эди. Ҳозирги вақтда Барбара Буш эри билан бирга Хюстонда истиқомат қилмоқда.Россия собиқ президенти Дмитрий Медведевнинг онаси — Юлия Медведева (1939)
Филолог, Герцен номидаги Педагогика институтида дарс берган, кейинчалик Павловскда экскурсия раҳбари сифатида ишлаган.Россиянинг биринчи президенти Борис Елциннинг онаси — Клавдия Старигина (1908-1993)
Икки фарзанднинг онаси, деҳқон оиласидан чиққан, тикувчи.Сталиннинг онаси — Екатерина Геладзе (1858-1937)
Екатерина (Кеке) Геладзе 17 ёшида Виссарион (Бесо) Жугашвилига турмушга чиққан. Иосиф туғилганидан сўнг, Виссарион кўп ичишни бошлагани учун, Кеке уни ташлаб кетган. Сталиннинг онаси ҳаддан ташқари қаттиққўл аёл эди, фарзанди учун тинмай ишлаган, Иосифнинг руҳоний бўлишини истаган.Михаил Горбачёвнинг онаси — Мария Гопкало (1911-1993)
Оддий қишлоқ аёли, бутун умри давомида даладан бери келмаган. Эрининг вафотидан сўнг, уйда ёлғиз яшаган, нафақа олиб, экинзорда ишлади. Горбачёв барча ваколатларидан маҳрум этилганидан сўнг, маҳаллий маъмурият у ҳақда қайғурмай қўйган, СССР парчаланиб кетганидан сўнг, бу ҳолатни қоралаган қўшнилари Мариядан юз ўгирган.АҚШнинг 42-президенти Билл Клинтоннинг онаси — Виржиния Dell Кессиди (1923-1994)
Билл Клинтон ўз интервьюларининг бирида, онасининг кўмагисиз ҳеч қачон бу қадар баланд чўққиларни забт эта олмаслигини айтиб ўтганди.Италия собиқ бош вазири Сильвио Берлусконининг онаси — Розелла Босси (1911-2008)
Бутун мамлакат бу аёлни Роза она деб қадрларди. Даромади камтарона бўлганига қарамай, эри билан биргаликда Роза фарзандининг муносиб таълим олиши учун барча шароитни яратиб берган. Сильвио мактаб йилларидаёқ ишбилармонлик иқтидорини намоён этишга муваффақ бўлган — у биринчи пулларини бепул қўғирчоқ театрига чипта сотиш орқали ишлаб топган.Германия канцлери Ангела Меркель — Герлинда Каснер (1928)
Лотин ва инглиз тиллари ўқитувчиси сифатида ишлаган.Франция собиқ президенти Николя Саркозининг онаси — Андре Саркози (1925)
Париждаги юридик факультетда ўқиб, адвокат сифатида ишлаган. Андренинг отаси — Бенедикт Малла асли яҳудий бўлиб, кейинчалик насронийликни қабул қилган, онаси — Адел Буве эса француз ҳамшираси эди.Лениннинг онаси — Мария Бланк (1835—1916)
Мария Александровна саккиз фарзанд — тўрт ўғил ва тўрт қиз кўрган. Фарзандларининг тўрт нафари охир-оқибат инқилобчига айланган. У ўғли Владимирнинг инқилобчилик ҳаракатини қўллаб-қувватлаган.Жон Кеннедининг онаси — Роуз Фицжералд (1890—1995)
Тўққиз фарзанднинг онаси Роуз 1995 йил 22 январида — 104 ёшида вафот этди. У тўрт фарзанди ва уч неварасидан-да кўпроқ ҳаёт кечирди.Буюк Британия қироличаси Елизавета Иккинчининг онаси — леди Елизавета Боуз-Лаён (1900-2002)
Қирол Георг Олтинчининг турмуш ўртоғи, Ҳиндистоннинг сўнгги император аёли. Шотландиялик дворян Клод Жорж Боуз-Лаён оиласида туғилган. 1923 йили Ёрк герцоги, қирол Георг Бешинчининг иккинчи ўғли шаҳзода Албертга турмушга чиққан. У умрининг сўнгги кунларига қадар жамоат ишлари билан фаол шуғулланди.
Изоҳ (0)