Колумбия Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли самолёт Сесар департаментида ҳалокатга учради, деб хабар беради «Koрреспондент.net» мамлакат президенти Хуан Мануэль Сантос маълумотига таяниб.
Ҳалокат натижасида 12 нафар ҳарбий ҳалок бўлди. Колумбия давлат раҳбари авиаҳалокат натижасида қурбон бўлган ҳарбийларнинг қариндошларига ҳамдардлик билдирди. Унинг сўзларига қараганда, ҳарбий транспорт самолётининг ҳалокатга учраганлик ҳолатини Колумбия фуқаролик авиация бошқармаси тасдиқлаган.
Ҳодиса гувоҳларининг сўзлаб беришича, самолёт ҳавода ёна бошлаган ва уч қисмга бўлиниб кетган. Воқеа жойига ҳарбий қисм етиб келди.
Изоҳ (0)