Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров иқтисодий масалаларни ҳал этиш учун республикада ҳокимият тепасига ақллироқ ва қайишқоқроқ одамлар келиши лозимлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«Бир неча марта истеъфо сўраганман. Ҳеч ким ишонмайди, ҳокимият Қодировнинг қўлида, деб ўйлайди. Мен эса бу меники эмас, мен йиғилишларни ёқтирмайман, менинг вақтим ўтган, дейман. Зарур бўлганда мен шу ерда эдим. Энди эса Чеченистонда ҳокимият тепасига ақллироқ, қайишқоқроқ одамлар келиши керак, улар иқтисодий масалалар билан шуғулланиши керак», — деди Қодиров.
Шундай одамлар бор ёки йўқлиги ҳақидаги саволга Чеченистон раҳбари «бор» деб жавоб қайтарган. Шунингдек, у ўзидан кейин ҳокимият тепасига ким келишини билмаслигини, истеъфога чиққач асаларичилик билан шуғулланишини маълум қилган.
Изоҳ (0)