«Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамияти «Даврий нашрларга интернет обуна» номли янги замонавий интерактив хизмати ишга туширилганлигини эълон қилди.
Энди ҳар бир хоҳловчи АЖнинг веб-сайти (www.pochta.uz) воситасида банк тўлов карточкаси ҳисоби орқали обунани расмийлаштириши мумкин бўлади.
Хабарда таъкидланишича, ушбу хизмат турининг ишга туширилиши уни мижозларга янада яқинлаштириш имконини беради, чунки энди даврий нашрларга обунани расмийлаштириш учун мижознинг почта алоқаси бўлимига боришига эҳтиёж қолмайди.
Изоҳ (0)