Голливуд актёри Том Круз «Бажариб бўлмайдиган топшириқ 6» фильмини суратга олиш ишлари келаси йилнинг ёзида бошланишини маълум қилди, деб хабар беради Variety.
Круз ўзининг Марказий разведка бошқармаси махсус агенти Итан Хант ролига қайтишни мўлжалламоқда. Қайси актёрларнинг унга қўшилиши ҳозирча номаълум.
Франшизанинг охирги қисми – «Бажариб бўлмайдиган топшириқ 5: Қочқинлар қабиласи» фильмида кўплаб трюкларни Крузнинг ўзи бажарди. Мисол учун у сув остида олти дақиқа нафас олмасдан туришни ўрганди.
Франшизанинг аввалги тўртта қисми халқаро прокатда икки миллиарддан ортиқ маблағ тўплади.
Изоҳ (0)