Россия БМТ Хавфсизлик кенгашида 2014 йил июлида Донбассда Boeing самолёти қулаши юзасидан текширув ўтказиш учун халқаро трибунал тузиш тўғрисидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Резолюцияни қабул қилишни ёқлаб Хавфсизлик кенгашининг 11 аъзоси овоз берган, учта давлат бетараф қолган, Россия эса вето ҳуқуқидан фойдаланган. Лойиҳа Малайзия, Нидерландия, Украина, Австралия ва Бельгия томонидан таклиф этилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Malaysia Airlines’нинг Амстердамдан Куала-Лумпурга MH17 рейси билан учиб кетаётган Boeing 777 самолёти 2014 йил 17 июль куни Украина шарқида қулаган эди. Самолёт бортида бўлган 298 кишининг барчаси ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)