Дунё аҳолисининг сони 2030 йилда 8,5 миллиард киши, 2050 йилда 9,7 миллиард киши, 2100 йилда эса 11,2 миллиард кишига етади, деб хабар беради «UzDaily.uz» БМТ Котибиятининг иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича бўлими ҳисоботига таяниб.
Ҳисоботда қайд этилишича, Ер сайёраси аҳолисининг сони ўсишда давом этмоқда. Аҳоли сони ортишининг деярли ярми Африка мамлакатларига тўғри келади. Яқин ўн йиллар ичида айнан Африка ва Осиё давлатлари аҳолисида сезиларли ўсиш қайд этилади. Шунингдек, Ҳиндистон давлатининг аҳоли сони бўйича Хитойни қувиб ўтиши кутилмоқда.
Ҳисобот маълумотларига қараганда, дунё аҳолиси сони 2015 йилда 7,3 миллиардга етган. Бу кўрсаткич ўтган йилгидан бир миллионга ортиқдир.
Изоҳ (0)