Олдинроқ дайди мушукларга қарши кураш бошлаган Австралия маъмурлари энди уй жониворларига нисбатан назоратни кучайтиради: маҳаллий табиатга таҳдид солиши мумкин бўлган ҳудудларда мушуклар билан сайр этишни тақиқлаш режаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда The Sydney Morning Herald нашрига таяниб, «Newsru.com» хабар бермоқда.
Ҳукумат томонидан тайёрланган 24 соат давом этадиган комендантлик соати режаси мушукларнинг фаоллиги туфайли йўқолиб бораётган ҳайвонлар ва қушларнинг ноёб турларини асрашга қаратилган. Ғоя шундан иборатки, барча уй мушуклари хонадонларда сақланиши, кўчага эса фақат эгалари ҳамроҳлигида, қафасда ёки камар тақилган ҳолатда чиқиши лозим.
Ушбу чора биринчи галда табиати муҳофаза этиладиган ҳудудлар, хусусан, миллий боғларга яқин жойлардаги мушукларга тегишли. Бу ерларда учрайдиган ёввойи ва дайди мушуклар эса йўқ қилиниши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)