Яман аҳолисининг 6,5 миллионга яқини очликдан ўлиш ёқасида турибди, деб хабар беради «Newskaz.ru».
Мамлакатда очин-тўкин яшаётган аҳолининг 650 минг нафарини болалар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар ташкил этади. Яман фуқаролари зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари билан 20 фоизга таъминланган. Низолар бошлангандан буён, давлатга импорт тўлиқ ҳажмда амалга оширилмаган пайтларда, ҳар куни 25 мингга яқин киши оч қолмоқда.
БМТнинг маълумотларига қараганда, 13 миллионга яқин киши озиқ-овқат маҳсулотлари танқислигини бошдан кечирмоқда, 9,5 миллион аҳолининг эса тоза сувга бўлган имконияти чекланган.
Изоҳ (0)