Вьетнамнинг Куангнинь вилоятида сув тошқини оқибатида 14 киши, шу жумладан бир нафар аёл ва икки бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Жала ёғиши натижасида Халонг кўрфази яқинидаги Вьетнам вилоятида охирги 40 йил ичидаги энг кучли сув тошқини юзага келди.
Табиий офат оқибатларини бартараф этиш бошқармаси вакилларининг маълум қилишича, яна уч киши бедарак йўқолган. Минглаб аскарлар маҳаллий аҳолини сув тагида қолган ҳудудлардан эвакуация қилишга ёрдам бермоқда.
Изоҳ (0)